Бишкек яқинида Boeing 747 юк самолёти ҳалокатга учраши натижасида қурбон бўлганлар сони 39 кишига етди, дея хабар бермоқда «ТАСС» Қирғизистон соғлиқни сақлаш вазирлигига таяниб.
«Республика Травматология ва ортопедия илмий-тадқиқот марказида 29 ёшли Сагинбек Раҳмонов вафот этди, у даволаш муассасасига самолёт қулаган жойдан келтирилган эди», — дея маълум қилди муассасадагилар. Йигитнинг ўлимига у олган кўплаб куйиш жароҳатлари сабаб бўлган.
Айни пайтда Бишкек касалхоналари ва клиникаларида самолёт ҳалокатга учраган вақтда жароҳатлар олган ўнга яқин киши қолмоқда.
Маълумот учун, 16 январь, душанба куни тонгда Бишкекнинг «Манас» аэропортидан бир неча километр масофада жойлашган «Дача» қўрғонига Туркиянинг MyCargo Airlines авиакомпаниясига тегишли «Боинг 747» юк самолёти қулаган эди.
Изоҳ (0)