Америка контрразведкаси АҚШ президентининг миллий хавфсизлик бўйича маслаҳатчиси Майкл Флинниннг Россия билан «алоқалари» юзасидан текширув ўтказди. Бу ҳақда The Wall Street Journal ўз манбаларига таяниб хабар берди, деб ёзади «Газета.ru».
Нашр маълумотларига кўра, Флиннинг Россия элчиси Сергей Кисляков билан суҳбатидан ташқари, унинг Россия томони вакиллари билан анча аввалроқ бўлган алоқалари ҳам текширилган.
Таъкидланишича, айни пайтда текширув муддатлари ва натижалари борасида якуний маълумотлар йўқ.
Изоҳ (0)