Франциянинг «ПСЖ» клуби шарафини ҳимоя қилаётган Эдинсон Кавани 2016/17 йилги мавсум давомида ҳаммадан олдин 20 та гол уришга муваффақ бўлди. Бунда гап Европанинг кучли бешлик миллий чемпионатлари ҳақида бормоқда.
Уругвайлик ҳужумчи Франция чемпионатининг 21-турида «Нант» дарвозасини икки бор ишғол қилиб, 20 талик довонга етиб олди. Англия, Испания, Германия ва Италия чемпионатларида тўпурар бўлиб турган футболчилар ҳозирча бунинг яқинига ҳам кела олмади.
Дортмунднинг «Боруссия» клуби шарафини ҳимоя қилаётган Пьер-Эмерик Обамеянг 15 та ўйинда иштирок этиб, 16 та гол уришга муваффақ бўлган. Статистика борасида унинг кўрсаткичлари Каваниники билан бир хил, бироқ ўтказган ўйинлари ва табиийки, урган голлари сони камроқ.
Миланнинг «Интер» клуби шарафини ҳимоя қиладиган Мауро Икарди ҳамда «Лион» аъзоси Александр Ляказетт ҳозиргача 15 тадан гол уришнинг уддасидан чиқа олди.
Қизиқ томони, тўпурарлар пойгасида етакчилик қилиши тахмин қилинган футболчиларнинг аксари ҳозиргача 14 та гол урди: Роберт Левандовски, Диего Коста, Алексис Санчес, Златан Ибраҳимович, Лионель Месси ва Луис Суарес. Криштиану Роналду ҳисобида эса 12 та гол бор.
Изоҳ (0)