Боксчининг рақиб томонга йўналтирилган ноаниқ зарбаси ҳакамга бориб тегди. Бу ҳақда TJournal хабар берди.
Швециялик боксчи Баду Жекнинг британиялик Жеймс Дигейлга қарши жангда рақиби томон берган зарбаси ноаниқ чиқиб, ҳакамга бориб тегди ва уни қарийб нокаут ҳолатига тушириб қўйди.
Ҳакам кутилмаган зарбдан мувозанатни йўқотди, бироқ Баду ҳакамни тутиб қолиб, ундан узр сўради. Рефери ўрнидан кўтарилгач, жанг яна давом эттирилди.
Боксчи ушбу кутилмаган ҳолат учун, катта эҳтимол билан, жазоланмайди. Маълумот учун, Нью-Йорк бўлиб ўтган мазкур жанг дуранг билан тугади.
Диққат, диққат! «Дарё»нинг Telegram’даги расмий канали — «Toshqin ‘Daryo’» (@toshqindaryo)га обуна бўлиб, янгиликлардан овозли кўринишда баҳраманд бўлишингиз мумкин.
Изоҳ (0)