Япония ҳукумати ойига бир марта иш жойларида «премиал жума» кунларини ўтказишни таклиф этмоқда. Ўша куни раҳбарлар ходимларни уйга энг камида соат 15:00 да қўйиб юбориши лозим, деб хабар беради «Секрет фирми» ресурси.
Японияда ходимларнинг меъёридан кўп ишлаши анъана тусига кирган бўлиб, бунинг оқибатида кўплаб ишчилар ҳолдан тойиб қолади. 2015 йилда ишдан чарчаш туфайли вафот этиш ҳолатлари билан боғлиқ 1456 шикоятлар судларга киритилди. Ўша йили Dentsu реклама агентлиги ходими Мацури Такахаси ортиқча меҳнатга бардош қила олмай, ўз жонига қасд қилди. Бу воқеа кенг муҳокамаларга сабаб бўлди. Меҳнат инспекцияси Такахасини кароси — ортиқча меҳнатдан ҳолдан тойиш қурбони деб топди.
Японияда ҳар йили 200 дан ортиқ одам иш жараёнида ҳолдан тойиш оқибатида оламдан ўтади.
Изоҳ (0)