АҚШнинг сайланган президенти Дональд Трамп ва унинг аёли Меланя лавозимини тарк этаётган давлат раҳбари билан анъанавий чойхўрлик қилиш учун Оқ уйга етиб келди. «РБК»нинг ёзишича, Оқ уй остонасида уни Барак Обама турмуш ўртоғи Мишель билан бирга кутиб олган.
Оқ уйга кириш жойида АҚШнинг янги ва лавозимини тарк этаётган давлат раҳбарлари биргаликда суратга тушди. Трампнинг аёли Меланя кўк қоғозга ўралган қандайдир совғани Мишель Обамага топширди.
https://twitter.com/DaniellaMicaela/status/822455034990370816
CNN’нинг хабар беришича, Барак Обама Оқ уйнинг Овал хонасида ўз меросхўрига мактуб қолдирган. Журналистлар Обамага мурожаат қилиб, Америка халқи учун президент сифатида сўнгги сўзини айтишни сўради. «Раҳмат», — деди АҚШнинг лавозимини тарк этаётган раҳбари.
Дональд Трампнинг расмий инаугурацияси бугун, 20 январь куни Тошкент вақти билан 22:00 да бошланади.
Диққат, диққат! «Дарё»нинг Telegram’даги расмий канали — «Toshqin ‘Daryo’» (@toshqindaryo)га обуна бўлиб, янгиликлардан овозли кўринишда баҳраманд бўлишингиз мумкин.
Изоҳ (0)