Буюк Британия парламентининг транспорт бўйича қўмитаси аъзоси Роб Флелло велосипедчиларни атроф-муҳитни ифлослантиришда айблади, деб ёзади TJournal.
Сиёсатчининг сўзларига қараганда, шаҳарларда велосипедчилар учун ажратилган йўлакчалар туфайли тирбандликлар юзага келади. Бу эса атмосферага зарарли чиқитларнинг кўпроқ чиқишига олиб келади.
Лейбористик партия вакилининг маълум қилишича, кишилар томонидан велосипедлардан оммавий фойдаланилиши нафақат атроф-муҳитга ёрдам бермайди, балки унга кўпроқ зарар келтиради.
Сиёсатчининг таъкидлашича, тирбандликда туриб қолган автомобиллар ҳаракатланаётган автомобилдан кўпроқ зарарли моддаларни атмосферага чиқаради.
Унинг баёнотини мамлакатнинг велоҳаракат вакиллари танқид қилди. Cycling UK хайрия ташкилоти етакчисининг сўзларига қараганда, велойўлаклар тирбандликларга олиб келмайди, аксинча йўлдан самарали фойдаланиш имконини беради.
Ташкилот раҳбари Рожер Геффеннинг сўзларига қараганда, трассада велосипедлар учун ажратилган йўлак икки мингта автомобиль ёки 14 мингта велосипедни ўтказиши мумкин.
Диққат, диққат! «Дарё»нинг Telegram’даги расмий канали — «Toshqin ‘Daryo’» (@toshqindaryo)га обуна бўлиб, янгиликлардан овозли кўринишда баҳраманд бўлишингиз мумкин.
Изоҳ (0)