АҚШлик автомобиль эгаси иккита автомобилини сотишдан олган даромади бўйича солиқни 300 мингта танга билан тўлади. Тангаларнинг асосий қисмини бир центлик тангалар ташкил қилган. Бу ҳақда The Bristol Herald Courier’га таянган ҳолда «Мотор» хабар берди.
Автомобиль эгаси бўлган Ник Стаффорднинг сўзларига кўра, у Виржиния штати Ливан шаҳрининг транспорт воситаларини рўйхатга олиш хизматига ноқулайлик туғдириш мақсадида солиқни тангалар билан тўлашга қарор қилган. У умумий оғирлиги 725 килограмм бўлган тангаларни муассасага бешта аравада олиб келган.
Стаффорднинг айтишича, ўғли учун сотиб олинган янги автомобилни рўйхатга олиш билан боғлиқ саволлар бўйича Ливан транспорт воситалари хизматига тўғридан-тўғри боғловчи телефон рақамини топа олмаган. Унинг қўнғироғини умумий чақирув марказига йўналтиришган, у судга мурожаат қилишга мажбур бўлган. Аниқланишича, Стаффордга берилган рақам фуқаролар билан боғланиш учун мўлжалланмаган ва у ерда Стаффорднинг саволларига жавоб беришдан бош тортишган. Шунга қарамасдан, бир нечта қўнғироқлардан сўнг у ўзини қизиқтирган маълумотларни олишга муваффақ бўлган.
Шундан сўнг, Стаффорд суд орқали штатнинг тўққизта шаҳридаги транспорт воситаларини рўйхатга олиш хизматининг рақамларини билиб олган. «Агар улар менга ноқулайликлар туғдирса, мен ҳам улар учун ноқулайликлар яратаман», — деб айтиб ўтган у.
300 минг доллар солиқдан ташқари, Стаффорд суд ишлари учун 1000 доллар, аравалар учун 400 доллар, тангаларни банк томонидан берилган қоғоз идишлардан олиш учун ёрдам берган 11 кишига 440 доллар тўлаган.
Диққат, диққат! «Дарё»нинг Telegram’даги расмий канали — «Toshqin ‘Daryo’» (@toshqindaryo)га обуна бўлиб, янгиликлардан овозли кўринишда баҳраманд бўлишингиз мумкин.
Изоҳ (0)