Тошкентнинг Муқимий кўчасида 19 январь, пайшанба куни уч автомобиль иштирокида йўл-транспорт ҳодисаси юз берди. Бу ҳақда Telegram’даги «Водители Ташкента» гуруҳида фотохабар қолдирилган.
Хабар беришларича, Nexia автомобили катта тезликда Captiva’га келиб урилган, ўз навбатида, орқадан келган зарб оқибатида Captiva олдида турган ва қарама-қарши қатнов қисмига қайрилиб олишга тайёрланаётган Lexus йўлтанламаси билан тўқнашган.
Гувоҳларнинг сўзларига кўра, ҳодиса оқибатида жабрланганлар бор. Воқеа жойига тез тиббий ёрдам гуруҳи чақирилган.
Диққат, диққат! «Дарё»нинг Telegram’даги расмий канали — «Toshqin ‘Daryo’» (@toshqindaryo)га обуна бўлиб, янгиликлардан овозли кўринишда баҳраманд бўлишингиз мумкин.
Изоҳ (0)