McLaren компаниясининг Гонконгдаги бўлими маҳаллий мижозларнинг 50 та суперкари иштирокида автопарад уюштирди. Компания кириб келган Янги йилни шу тариқа нишонлашга қарор қилган. «Мотор»нинг ёзишича, автокарвон 35 километр йўлни босиб ўтган.
Парадда McLaren’нинг турли моделлари — MP4-12C, 625C (фақат Хитой бозори учун мўлжалланган), 650S, 550S, 570GT иштирок этди.
Колонна таркибида бирорта ҳам P1 супергибриди бўлмаган. Бироқ дунё бўйича умумий сони 500 та бўлган 675LT купеси ва родстерининг бирданига тўққизта нусхаси парадда иштирок этди.
Қайд этишларича, McLaren’нинг Гонконгдаги дилерлик маркази ўз фаолиятини бундан беш йил аввал бошлаган.
2016 йилда McLaren’нинг Лондон яқинида жойлашган Уокингдаги ишлаб чиқариш маркази 3 286 та автомобиль билан савдони рекорд даражага кўтаришга муваффақ бўлди, бу 2015 йилга нисбатан 99,6 фоизга кўпроқ.
Бундан ташқари, ўтган йили McLaren ўзининг замонавий тарихидаги ўн мингинчи автомобилини ишлаб чиқарганини эълон қилди. Компания бу натижага беш ярим йил ичида эришди.
Диққат, диққат! «Дарё»нинг Telegram’даги расмий канали — «Toshqin ‘Daryo’» (@toshqindaryo)га обуна бўлиб, янгиликлардан овозли кўринишда баҳраманд бўлишингиз мумкин.
Изоҳ (0)