9 январь куни кечқурун Бхонт қишлоғида яшовчи 23 ёшли Каминини дард тутди. У яшайдиган ҳудудда кучли қор ёғаётганлиги тез ёрдам жамоасининг қишлоққа етиб келишини муаммога айлантирди, деб ёзади TJournal.
Қизга маҳаллий полициячилар ёрдам беришга қарор қилди. Улар адёл билан ёпилган замбил келтириб, бешовлон Каминини ўн километр масофада жойлашган шифохонага етказди. Шифохонада қизалоқ дунёга келди.
Полициячилар замбилни елкасида кўтариб борган бутун йўл давомида уларга кучли бўрон ҳамроҳлик қилди.
Ҳиндистон Twitter фойдаланувчилари ҳуқуқ-тартибот ходимлари ҳаракатларини ижобий баҳолаб, изоҳлар қолдирмоқда.
Диққат, диққат! «Дарё»нинг Telegram’даги расмий канали — «Toshqin ‘Daryo’» (@toshqindaryo)га обуна бўлиб, янгиликлардан овозли кўринишда баҳраманд бўлишингиз мумкин.
Изоҳ (0)