Бугун,

  • USD 10940.05
  • RUB 182.26
  • EUR 11121.65

Хоразм вилоятининг Боғот туманида 19 январь, пайшанба куни халқ билан мулоқот бўлиб ўтди. Бу ҳақда Хоразм вилояти ҳокимлиги ахборот хизмати хабар бермоқда.

Фото: Хоразм вилояти ҳокимлиги

Фото: Хоразм вилояти ҳокимлиги

Унда вилоят ҳокими, прокурори, ички ишлар бошқармаси бошлиғи ва барча мутасадди ташкилот, идора раҳбарлари, кичик бизнес ва хусусий тадбиркорлик субъектлари ҳамда фуқаролар иштирок этди.

«Тадбирдан мақсад, давлат идоралари раҳбарларининг халққа яқин бўлиб, кундалик ҳаётдаги мавжуд муаммоларни қонун доирасида ҳал қилиш, амалий ёрдам кўрсатиш, ҳуқуқ ва манфаатларини ҳимоя қилиб, адолат мезонини қарор топтиришдан иборат», — дейилади ахборот хизмати хабарида.

Сайёр қабуллар давом этмоқда. Шундай учрашувлар жойларда, маҳаллаларда туман ҳокими, прокурори, ИИБ бошлиғи бошчилигида ҳам ўтказилмоқда.

Диққат, диққат! «Дарё»нинг Telegram’даги расмий канали — «Toshqin ‘Daryo’» (@toshqindaryo)га обуна бўлиб, янгиликлардан овозли кўринишда баҳраманд бўлишингиз мумкин.

Изоҳ
Асосий янгиликлар