2017 йилнинг 19 январь куни Москва шаҳрида Ўзбекистон-Россия вазирликлараро сиёсий маслаҳатлашувларининг навбатдаги раунди бўлиб ўтди. Бу ҳақда Ташқи ишлар вазирлиги матбуот хизмати хабар берди.
Музокараларда Россия томонидан Россия Федерацияси ташқи ишлар вазири ўринбосари Василий Небензя бошчилигидаги делегация иштирок этди.
Мулоқот давомида МДҲ доирасидаги икки томонлама ҳамкорликнинг долзарб жиҳатлари ҳамда Ўзбекистон-Россия кун тартибининг бошқа масалалари юзасидан фикр алмашилди.
Маслаҳатлашувларда Тошкент шаҳрида МДҲ ташқи ишлар вазирлари кенгашининг бўлажак мажлисига ва икки томонлама ҳамкорлик доирасидаги бошқа тадбирларга тайёргарлик кўриш жараёнига алоҳида эътибор қаратилди.
Изоҳ (0)