Республикачи сенатор Жон Маккейн АҚШ Россия билан алоқаларни қуришда президент Рональд Рейган собиқ иттифоққа нисбатан амал қилган «куч орқали тинчлик» тамойилига қайтиши кераклигини айтди, деб ёзади «РИА Новости».
Маккейн Трампнинг маслаҳатчилари, шу жумладан Пентагон раҳбарлигига номзод Жеймс Меттис сайланган президентни қатъий позицияни эгаллашга кўндира олишига умид қилмоқда.
«Биз бадхулқликни мукофотлай олмаймиз, биз Рональд Рейганнинг «тинчликка куч орқали» тамойилига қайтишимиз керак. Куч йиғиб, сўнг у (Путин) билан алоқани тартибга келтиришимиз керак — бу ўз мақсадимизга эришишнинг ягона йўли», — деган фикрда сенатор.
Изоҳ (0)