Boeing-747-400 юк самолёти Бишкек яқинига қулаган жойдан топилган борт ўзиёзарлари расшифровка учун Москвага жўнатилди, дея хабар бермоқда «ТАСС» лайнер ҳалокати оқибатларини бартараф этиш штабига таяниб.
«Расшифровка билан Давлатлараро авиация қўмитаси мутахассислари шуғулланади, унинг вакиллари, шунингдек, ҳаво кемаси қулаган жойда ҳам ишламоқда», — дейишди штабда.
Аввалроқ Қирғизистон фавқулодда вазиятлар вазирлиги 19 январь, пайшанба куни лайнер ҳалокатга учраган жойда қидириш ишлари қайта бошланганини маълум қилган эди. «Қутқарувчилар Boeing’нинг йирик бўлакларини, хусусан, фюзеляж ва дум қисмини олиб ташлаши керак», — дейишди вазирликда.
Изоҳ (0)