Лондон вокзалига Хитойдан биринчи юк поезди етиб келди, деб ёзади «Газета.ru».
Лондонга йўл давомида поезд Қозоғистон, Россия, Беларусь, Польша, Германия, Бельгия ва Франция чегараларини босиб ўтди. Лондонда уни Хитойнинг Буюк Британиядаги элчихонасининг расмий вакиллари, шунингдек, савдо вакиллари кутиб олди.
Буюк Британия Хитой билан тўғридан-тўғри темир йўл қатновини ўрнатган 18-мамлакат бўлди, бу Хитойнинг Ғарбий Европа билан савдо алоқалари кучайишига ёрдам бериши керак.
Изоҳ (0)