18 январь, чоршанба куни Италия марказидаги Абруццо вилоятида жойлашган Гран-Сассо тоғли массивида қор кўчиб, Rigopiano di Farindola маҳаллий меҳмонхонасини тўлиқ босиб қолди, деб ёзади «РИА Новости». Ўша вақтда меҳмонхонада 20 дан ортиқ киши бўлгани тахмин этилмоқда.
Фалокат сигналини меҳмонхонанинг икки мижози берган. Ҳодиса жойида қутқарувчилар ишламоқда, улар ҳар қандай йўл билан иншоотгача етиб боришга уринмоқда. Меҳмонхона мижозлари ва ходимлари телефонлари жавоб бермаяпти.
Префектура маълумотларига кўра, 18 январь ҳолатига Rigopiano di Farindola меҳмонхонасида 20 киши рўйхатдан ўтган (ходимлардан ташқари), ходимлар сони эса аниқ айтилмаяпти.
Изоҳ (0)