Қирғизистон пойтахтидаги «Манас» аэропорти яқинида қулаган Boeing самолётининг 3 нафар учувчиси жасади Туркия томонига берилди ва 19 январь, пайшанба куни ватанига жўнатилади. Бу ҳақда ҳалокат сабабларини ўрганиш бўйич республика штаби вакили маълум қилди, дея хабар беради «Интерфакс».
«Уч нафар учувчи жасади Туркия элчихонаси вакилларига топширилди, уларни ‘Манас’ аэропортига олиб кетишди. Жасадлар терминалда бўлиб турибди ва пайшанба куни эрталабки рейс билан ватанига юборилиши кутилмоқда», — дея таъкидлади штаб вакили.
Қирғизистон суд-тиббиёт экспертизаси марказида экипажнинг тўртинчи аъзосиники эканлиги тахмин қилинаётган жасад қолмоқда. Жасад кучли даражада куйган ва шахсни аниқлаш учун ДНК-экспертиза талаб этилади.
Диққат, диққат! «Дарё»нинг Telegram’даги расмий канали — «Toshqin ‘Daryo’» (@toshqindaryo)га обуна бўлиб, янгиликлардан овозли кўринишда баҳраманд бўлишингиз мумкин.
Изоҳ (0)