19 январнинг эътиборга молик янгиликлари — «Дарё»нинг кечки дайжестида.
1. Тарихий натижа: Денис Истомин Australian Open—2017 да жаҳоннинг 2-ракеткаси Новак Жоковични мағлуб этди. Жаҳон матбуоти Истоминнинг 117-ўринда эканига эътибор қаратди, у битта ғалаба билан Twitter трендига чиқди.
2. Хитойдан биринчи юк поезди Лондонга етиб келди. Лондонга йўл давомида поезд Қозоғистон, Россия, Беларусь, Польша, Германия, Бельгия ва Франция чегараларини босиб ўтди.
3. Эронда осмонўпар бинонинг қулаши оқибатида 30 нафар ўт ўчирувчи ҳалок бўлди. Қулаш олдидан улар бинодаги ёнғинни бир неча соатдан буён ўчираётган эди.
4. «Тошкент» каналидаги «Пойтахт йўлларида» кўрсатувида қоидабузар пиёдаларга нисбатан кўрилаётган қонуний чоралар ҳақида ҳикоя қилинади. Кўрсатуви 19 январь, пайшанба куни соат 21:00 да эфирга узатилади.
5. Nokia 6: Афсонавий бренднинг ёнғоқчақарлари яна қайтмоқда. Android тизимида ишлайдиган бу қурилма билан бемалол ёнғоқ чақса бўлади.
Диққат, диққат! «Дарё»нинг Telegram’даги расмий канали — «Toshqin ‘Daryo’» (@toshqindaryo)га обуна бўлиб, янгиликлардан овозли кўринишда баҳраманд бўлишингиз мумкин.
Изоҳ (0)