Бугун,

  • USD 11014.01
  • RUB 191.8
  • EUR 10674.78

Ҳиндистонда ёрдамчи электр станцияси қурилишига қарши норозиликлар чоғида икки киши ўлдирилди ва 10 га яқин киши жароҳат олди. Бу ҳақда Reuters хабар бермоқда.

Фото: Reuters

Фото: Reuters

Ҳодиса Ғарбий Бенгалия штатида, Бхангар шаҳрида рўй берди. Қўшни қишлоқларнинг юзлаб аҳолиси қурилишдан норози эканликларини билдириш учун йўлларни тўсди ва автомобиль покришкаларини ёқди. Полиция уларга қарши кўздан ёш оқизувчи газ ва бамбук тўқмоқларни қўллади.

Шифокорлар ўқотар қуролдан яраланган икки деҳқон шаҳар касалхоналарида оламдан ўтганини маълум қилди. Бироқ полициячилар намойишчиларга ўқ узилганидан қатъиян бош тортмоқда.

Бхангар яқинида ёрдамчи электрстанция қурилиши учун 6 гектар ер ажратилиши режалаштирилганди. Бироқ маҳаллий деҳқонларни ҳукумат таклиф этган товон пули қониқтирмагани учун лойиҳадан норозилик билдирилди. Намойишлардан сўнг штат расмийлари қарорига кўра қурилиш музлатилди.

Диққат, диққат! «Дарё»нинг Telegram’даги расмий канали — «Toshqin ‘Daryo’» (@toshqindaryo)га обуна бўлиб, янгиликлардан овозли кўринишда баҳраманд бўлишингиз мумкин.

Изоҳ
Асосий янгиликлар