Ўзбекистон теннисининг энг олди спортчиси Денис Истомин Австралия очиқ чемпионатининг иккинчи босқичида дунёнинг иккинчи рақамли ракеткаси ҳисобланган Новак Жоковични мағлуб этди ва сербиялик рақибига чиқиш эшикларини кўрсатиб қўйди.
Бунга қадар ҳар икки спортчи беш бор тўқнаш келган бўлиб, уларнинг барчасида Жоковичнинг қўли баланд келган, Истомин эса фақатгина бир дона сетни ўз фойдасига ҳал қилганди. 2017 йилги мавсум ибтидоси эса ўзбекистонлик ракетка устаси учун омадли келди.
4 соат-у 50 дақиқа давом этган курашдан кейин дунё аҳли Жоковичнинг мағлубиятига гувоҳ бўлди. Қуйида ўша беллашув фотолавҳалари Getty Images талқинида тақдим этилди.
Изоҳ (0)