Чехиянинг Ческа-Тршебова шаҳрида флорбол (залдаги хоккей) бўйича ёшлар чемпионати вақтида спорт залининг томи қулади. Бу ҳақда TJournal хабар бермоқда.
Ҳодиса 14 январь куни юз берган. Fox Sports’нинг ёзишича, том қулаган вақтда залда 80 га яқин одам бўлган, уларнинг бари том тўлиқ қулагунига қадар иншоотни тарк этишга улгурган.
Ческа-Тршебова шаҳри жойлашган Пардубице ўлкаси губернаторининг Facebook’да ёзишича, қурилиш «эҳтиётсизлик» ва «масъулиятсизлик» билан олиб борилган, шу сабабли «айбдорлар албатта жазоланиши лозим».
Қайд этишларича, бинонинг юқори қисми томда йиғилиб қолган 16 сантиметрликдаги қорни кўтара олмай қолган бўлиши мумкин.
Диққат, диққат! «Дарё»нинг Telegram’даги расмий канали — «Toshqin ‘Daryo’» (@toshqindaryo)га обуна бўлиб, янгиликлардан овозли кўринишда баҳраманд бўлишингиз мумкин.
Изоҳ (0)