Покистон жануби-ғарбида ноёб қушларни овлашга кетаётган Қатар қироллик оиласи аъзоси автоколоннасига уюштирилган маҳаллий аҳолининг қуролли ҳужуми туфайли камида 3 киши жабрланди. Бу ҳақда «ТАСС» хабар бермоқда.
Reuters агентлигига кўра, қўриқлаш хизмати ходимлари жароҳат олди. Қатар амири қариндоши шахси ошкор этилмади, шу билан бирга, унинг саломатлигига ҳеч қандай хавф йўқлиги билдирилмоқда. Қатарлик аслзода йўқолиб кетиш хавфи остидаги ноёб қуш — вихляйга ов уюштириш ниятида бўлган.
Маҳаллий полициянинг таъкидлашича, маҳаллий аҳоли уларга янги масжид қурилиши учун хайрия олиш мақсадида юқори мартабали хорижий меҳмон билан учрашишга рухсат берилмаганидан дарғазаб бўлган.
Ҳодиса юзасидан жиноий иш қўзғатилди.
Диққат, диққат! «Дарё»нинг Telegram’даги расмий канали — «Toshqin ‘Daryo’» (@toshqindaryo)га обуна бўлиб, янгиликлардан овозли кўринишда баҳраманд бўлишингиз мумкин.
Изоҳ (0)