Airbus авиакорпорациясининг Хитойдаги заводида ишлаб чиқарилган A330 туркумидаги биринчи самолёт 2017 йил сентябрида тайёр бўлади. Бу ҳақда «ТАСС» хабар бермоқда.
Жорий йил давомида Airbus Европадан ташқарида 3 та A330 авиалайнери йиғишни режалаштирмоқда. Олдинроқ корпорация 2019 йилга келиб Хитойдаги заводда ойига иккитадан шундай самолёт ишлаб чиқарилишини маълум қилганди.
Airbus’нинг Тяньцзиндаги заводи 2008 йилдан бери фаолият кўрсатмоқда. Ўшандан бери Хитойда A320 туркумидаги 300 лайнер ишлаб чиқарилди. Ўтган йили бозорга Тяньцзинда ишлаб чиқарилган 51 самолёт етказиб берилди ва сотувлар бўйича маҳаллий рекорд янгиланди.
Диққат, диққат! «Дарё»нинг Telegram’даги расмий канали — «Toshqin ‘Daryo’» (@toshqindaryo)га обуна бўлиб, янгиликлардан овозли кўринишда баҳраманд бўлишингиз мумкин.
Изоҳ (0)