20 январь куни Оқ уйни тарк этадиган АҚШ президенти Барак Обаманинг машҳурлик рейтинги айни пайтда 58 фоизни ташкил қилади, бу 1993 йилда катта Жорж Буш томонидан белгиланган планкадан пастдир, деб ёзади «ТАСС» Gallup институти томонидан ўтказилган янги сўров натижаларига таяниб.
Жамиятшунослар қайд этишича, сўнгги ойларда Обаманинг машҳурлиги бирозгина пасайган, бунгача эса ўсиш кузатилган эди. 2015 йил охиридан буён у ҳақда тахминан 50 фоиз аҳоли ижобий фикр билдириб келган бўлса, ноябрдаги президентлик сайловларидан кейин эса ушбу кўрсаткич 62 фоизгача ўсди. Ўз машҳурлигининг чўққисига Обама биринчи президентлик муддатининг бошида чиққан эди (69%).
Обама машҳурлик бобида ўз рафиқаси Мишелдан ортда қолди, у америкаликларнинг 68 фоизи орасида ҳурмат-иззатга эга, худди шундай кўрсаткич 2009 йил январида ҳам қайд этилган эди.
Изоҳ (0)