Жанубий Корея президенти Пак Кин Хе атрофидаги можаронинг асосий иштирокчиси бўлган Чхве Сун Силь давлат раҳбарига нисбатан импичмент масаласини кўриб чиқаётган Конституциявий суд йиғилишида гувоҳ сифатида пайдо бўлди. Бу ҳақда «ТАСС» хабар бермоқда.
Аёл суд биносига тергов изоляторидан қўриқчилар ҳамроҳлигида олиб келинди. У ҳокимиятни суиистеъмол қилиш, тамагирлик ва фирибгарлик айбловлари билан ўтган йил ноябридан бери ҳибсхонада сақланмоқда.
Конституциявий суд вакили айбланувчининг келтирилишига «Чхве Сун Силь ушбу мураккаб иш тафсилотларига аниқлик киритиши мумкин бўлган кўрсатмалар бериши кутилмоқда», дея изоҳ берди.
Диққат, диққат! «Дарё»нинг Telegram’даги расмий канали — «Toshqin ‘Daryo’» (@toshqindaryo)га обуна бўлиб, янгиликлардан овозли кўринишда баҳраманд бўлишингиз мумкин.
Изоҳ (0)