Қирғизистоннинг «Кабар» миллий ахборот агентлиги Turkish Airlines авиакомпаниясининг Boeing 747-400 юк самолёти қулаган жой акс этган видеолавҳаларни эълон қилди.
Гонконгдан Истанбулга учаётган Turkish Airlines авиакомпаниясига тегишли Boeing 747 юк самолёти 16 январь, душанба куни Тошкент вақти билан 6:25 да Бишкек остонасидаги «Дача» қўрғонидаги уйлар устига қулаган.
Сўнгги маълумотларга кўра, ҳодиса оқибатида 35 киши ҳалок бўлган, 15 та уй вайрон бўлган, қурбонларнинг 4 нафари эса самолёт экипажи аъзоларидир.
Изоҳ (0)