• Профилга Кириш
  • 1751972643_633.png 1751972643_245.png 1751959824_218.svg 1751959824_520.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12653.48
    • RUB159.75
    • EUR14871.64
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +35°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Дунё

    Очиқ денгизда 27 кун: Янги зеландиялик эркак қизи билан бузилган қайиқда Австралиягача сузиб борди

    Янги зеландиялик Алан Лэнгдон ўзининг олти яшар қизи Кей билан қарийб бир ой давомида очиқ денгизда ўзининг олти метрли бузилган қайиғида қолиб кетди ва Тасман денгизини кесиб ўтиб, Австралияга етиб келишга муваффақ бўлди. Бу ҳақида RNZ’га таяниб TJournal хабар берган.

    Фото: TJournal

    Фото: TJournal

    Лэнгдон ва унинг қизи Янги Зеландиядаги Кохия портидан 17 декабрь куни йўлга чиқган. Унинг айтишига кўра, у мамлакатнинг шимоли-шарқида жойлашган Бей-оф-Айлендс бўғозигача боришни режалаштирган, бироқ саёҳат бошланганидан кўп ўтмай довул бошланган ва катамаран рулларидан бири синиб кетган ҳамда уни бошқариб бўлмай қолган.

    Фото: Tjournal

    Фото: Tjournal

    Лэнгдон қуруқлик билан алоқага чиқа олмаган, шунинг учун саёҳат бошланганидан тўрт кун ўтиб қизчанинг онаси, Лэнгдондан алоҳида яшовчи Ариана Вайлер уларнинг йўқолганини маълум қилган. Шундан сўнг расмийлар катамаранни қидиришни бошлаган ва бу ҳақида Интерполни хабардор қилган. Бу вақтгача ота ўз қизи билан 2600 километр масофани босиб ўтганди.

    Қайиқни Австралия томонга йўналтириш фикри Лэнгдонга Янги йилни қизи билан қайиқда нишонлагандан сўнг келган.

    Австралия қирғоқларига етиб боришимизни ва ичимлик сувимиз етарлилигини билардим. Гап фақат вақт масаласида эди ва мен жараённи тезлаштиришни хоҳламадим.

    Алан Лэнгдон

    Саёҳат давомида ота ва қиз озиқ-овқат ҳамда сув масаласида муаммога дуч келмаган, тажрибали денгиз саёҳатчиси бўлган Алан олдиндан ҳар эҳтимолга қарши етарлича захирани ғамлаб қўйган эди. Шу туфайли ота-бола 2017 йил 10 январь куни Сиднейдан 230 километр узоқликда жойлашган Улладулла портига сузиб келишга муваффақ бўлди.

    Лэнгдон қизи билан денгизда бўлган пайтда қизчанинг онаси Ариана Вайлер болалар реабилитацияси бўйича Австралиядан мутахассис ёллаган. Бу мутахассис ҳам йўқолган ота ва қизни излаган ва Лэнгдон Австралияга сузиб келишга қарор қилган бўлиши мумкин, деб тахмин қилган.

    Аввалроқ Вайлер бу мутахассисни Лэнгдон ўз қизи билан бир йил давомида Янги Зеландиядаги қишлоқда яшагани учун ёллаган эди. Аёл ҳам Лэнгдон Австралияга йўл олиши мумкин, деб ҳисоблаган.

    У денгизни билади, шамолни тушунади, унга бу нарсалар таниш. У жуда малакали инсон. Муаммоли вазиятлардан қандай чиқиб кетишни яхши билади.

    Ариана Вайлер, Кей Лэнгдоннинг онаси

    Йўқолган ота ва қизнинг Австралияга етиб келганлиги маълум бўлганда, Вайлер қидирув ишлари учун расмийларга миннатдорчилик билдирди. Бироқ аёл томонидан ёлланган болалар реабилитацияси бўйича мутахассис Лэнгдон Австралия ҳудудига ноқонуний равишда киргани учун суд олдида жавоб бериши кераклигини айтган. Икки мамлакат расмийлари вазиятни ўрганиб чиқиб, Лэнгдонга нисбатан айблов эълон қилиб ишни судга ошириш керак ёки йўқлигини ҳал қилишга ваъда берган.

    Фото: TJournal

    Фото: TJournal

    Нельсонлик тажрибали яхтачи Алан Патти Лэнгдон ва қизининг катамарандаги саёҳати юзасидан изоҳ берган. Унинг қайд этишича, Лэнгдоннинг катамарани мустаҳкам материалдан ясалган ва Янги Зеландиядан Австралиягача сузиб келиши мумкин бўлган. Бироқ у Лэнгдоннинг саёҳатга ўзи билан ёш болани олганлигини маъқулламаган.

    Айтишим мумкинки, об-ҳаво (саёҳат пайтида) ҳақиқатан ҳам ёмон бўлган, бироқ буни аниқ тасдиқлаб бўлмайди. Шубҳасиз, у профессионал денгизчи, бироқ ўзи билан олти ёшли болани олиб телбаларча иш тутган.

    Алан Патти, яхтачи

    Диққат, диққат! «Дарё»нинг Telegram’даги расмий канали — «Toshqin ‘Daryo’» (@toshqindaryo)га обуна бўлиб, янгиликлардан овозли кўринишда баҳраманд бўлишингиз мумкин.

    16.01.2017, 16:41   Изоҳ (0)   9305
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    Сеулда Жанубий Корея, Россия, АҚШ, Хитой ва Япония элчиларининг фавқулодда учрашуви бўлиб ўтади

    16.01.2017, 15:54

    Бишкек яқинидаги Boeing самолёти қулаган жой акс этган видео пайдо бўлди (видео)

    16.01.2017, 14:59

    Бишкек яқинида юк самолётининг қулаши сабабларини ўрганиш учун ҳукумат комиссияси тузилди

    16.01.2017, 14:45

    Қирғизистон транспорт вазири Boeing 747’нинг Бишкек остонасидаги ҳалокати дастлабки сабабини айтди

    16.01.2017, 14:32

    Жанубий Корея прокуратураси Samsung вице-президентини ҳибсга олишга ордер берди

    16.01.2017, 12:10

    Японияда жорий қиш мавсумидаги энг кучли қор туфайли 7 киши ҳалок бўлди

    16.01.2017, 11:15
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    Бизнес ва тадбиркорлик олий мактаби магистратура дастурларига қабул жараёнлари давом этаётганини маълум қилади


    “Ўзбекинвест” суғурта компанияси 2025 йилнинг I ярим йиллиги якунларини эълон қилди


    Суғурта соҳасидаги узоқ кутилган ислоҳотлар: манфаатлар қонун ҳимоясида 



    Навоий инновациялар университети 2 миллиард сўмлик грант дастурини эълон қилди 


    Yandex Music’да жазирама кайфият учун махсус “Чилла” бўлими пайдо бўлди


    “Бизнесни ривожлантириш банки” БМТ Тараққиёт Дастури билан ҳамкорлик қилади


    ОКМКда янги сулфат кислота цехи қурилмоқда


    Mobiuz — 8 миллиондан ортиқ абонентлар танлови 



    Visa Kapitalbank билан Хитойга: WeChat Pay ва Alipay орқали нақд пулсиз тўловлар – эркин, осон ва хавфсиз


    Ўзбекистонда тиббий суғурта нима учун зарур: шифокор қараши ва Нео Insurance тажрибаси


    Kia Sonet ва ADM Global: Ўзбекистон автомобиль кластерини маҳаллийлаштирилишига   қарийб 260 млн АҚШ доллари миқдорида сармоя


    Вақт синовидан ўтган тармоқ: 33 йиллик фаолият, 12 миллион фойдаланувчи танлови ва мобил алоқанинг янги архитектураси


    Мирзо Улуғбек туманида жойлашган йирик кўчмас мулк аукционга қўйилди

     

    Тавсия этамиз

    Бир кечада оддий официантдан миллионерга айланган аёл: лотереядан ютилган 10 млн доллар машмашаси

    27 июл, 09:25
    Audio Icon

    Андижонча ҳотамтойлик: “Дунё садолари”га сарфланаётган миллиардлар ва шубҳали шартномалар

    24 июл, 21:25

    “Россия аллақачон катта оғалик мақомини йўқотиб бўлди”. Украина уруши постсовет ҳудудида нималарни ўзгартирди?

    24 июл, 15:15

    Нилдан Фрот дарёсигача: махфийликдан тобора реалликка айланиб бораётган “Катта Исроил” концепцияси

    22 июл, 12:22
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    “Трампнинг сабр косаси тўлмоқда” — АҚШ давлат котиби

    Дунё | 27 июл, 11:53

    Мўйноқдаги кондан ҳам газ сизиб чиқди (видео)

    Ўзбекистон | 27 июл, 11:38

    Ўзбекистоннинг айрим жойларида ҳафта бошида ёмғир ёғиши мумкин

    Ўзбекистон | 27 июл, 11:25

    Тошкентдаги 59 та объектда қурилиш ишлари бутунлай тўхтатилиб, электр таъминотидан узилди

    Ўзбекистон | 27 июл, 10:50

    Ички ишлардан пенсияга чиққанлар пул эвазига ҳуқуқбузарликлар профилактикасига жалб этилади

    Ўзбекистон | 27 июл, 10:05

    Бир кечада оддий официантдан миллионерга айланган аёл: лотереядан ютилган 10 млн доллар машмашаси

    Дунё | 27 июл, 09:25

    Тошкентда 100 МВт қувватли электр энергиясини сақлаш тизими қурилади

    Ўзбекистон | 27 июл, 08:55
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.