Бугун,

  • USD 10940.05
  • RUB 182.26
  • EUR 11121.65

Жанубий африкалик фотожурналист Шероз Муҳаммад Суриядан чиқиб кетиш учун Туркия томонга йўл олганида номаълум жангарилар томонидан қўлга олинди, деб ёзади «ТАСС» Gift of the Givers хайрия ташкилотига таяниб.

Фото: NYT

Фото: NYT

Муҳаммад ташкилотнинг икки ходими билан кетиб бораётган автомобилни қуролли шахслар ўтирган машиналар қуршаб олган. Улар йўловчиларга автоматларни тираб, Муҳаммаддан ўз фуқаролиги, динини айтиб, паспортини кўрсатишни талаб қилган.

«Ўзлари оид бўлган ҳаракат номини айтиш илтимосига жавобан, қуролли кимсалар бутун Сурияга вакиллик  қилишини таъкидлади. Улар Муҳаммадни сўроқ қилиб, икки кундан сўнг қайтаришларини айтди. Аммо бундай бўлмади», — деди хайрия ташкилоти раҳбари. У ЖАР ташқи ишлар вазирлигини ҳодисадан хабардор қилмоқчи.

Изоҳ
Асосий янгиликлар