Нурсултон Назарбоевнинг 15 январь, якшанба куни Абу-Дабига расмий ташрифи давомида Қозоғистон ва Бирлашган Араб амирликлари ўртасидаги ҳамкорликни ривожлантиришга қаратилган ҳужжатлар имзоланади. Бу ҳақда «ТАСС» хабар бермоқда.
2017 йилдаги илк хорижий ташрифи давомида Қозоғистон раҳбарининг Абу-Даби валиаҳд шаҳзодаси, БАА олий қўмондони ўринбосари шайх Муҳаммад бин Зайд ал-Нахаён ҳамда бошқа давлат арбоблари билан учрашуви кўзда тутилган. Шунингдек, 16 январь куни «Келажак энергияси» Х халқаро саммитида иштирок этади.
Учрашувлар чоғида қатор ҳужжатлар, жумладан, консуллик масалалари, молия, туризм, транспорт соҳаларида меморандумлар имзоланиши режалаштирилган.
Маълумот учун, 2005–2016 йилларда БААнинг Қозоғистон иқтисодиётига тўғридан-тўғри инвестициялари ҳажми салкам 2 миллиард долларни ташкил этди.
Изоҳ (0)