Кот-дъ’Ивуар ҳукумати ва ҳарбий исёнчилар келишувга эришди. Бу ҳақда «РИА Новости» хабар бермоқда.
Reuters агентлигига кўра, исёнчилар ва мамлакат мудофаа вазири Алан-Ричард Донвахи бошчилигидаги ҳукумат делегацияси ўртасидаги келишув Буаке шаҳрида тузилди.
Эслатиб ўтамиз, маошлари оширилиши ҳамда турмуш шароитлари яхшиланишини талаб қилаётган исёнчилар ўтган ҳафтада 540 минг киши яшайдиган, аҳоли сони бўйича мамлакатда иккинчи ўринда турадиган Буаке шаҳрида назорат ўрнатган ва қурол-яроғ омборини эгаллаб олганди.
Диққат, диққат! «Дарё»нинг Telegram’даги расмий канали — «Toshqin ‘Daryo’» (@toshqindaryo)га обуна бўлиб, янгиликлардан овозли кўринишда баҳраманд бўлишингиз мумкин.
Изоҳ (0)