Туркия парламенти депутатлари мамлакат конституциясига киритилиши таклиф этилаётган ўзгаришлар муҳокамаси чоғида муштлашди. Бу ҳақда CNN Turk хабар бермоқда.
Мухолиф Халқ республикачилар партияси трибунани тўсиб қўйганидан сўнг баҳслар муштлашувга ўтиб кетди. Муштлашув чоғида ҳукмрон Адолат ва тараққиёт партияси етакчисининг ўринбосари Фотиҳ Шоҳимнинг бурни синди.
Янги конституция лойиҳаси президент ваколатларини кенгайтиришни назарда тутади. Агарда ўзгартишлар қабул қилинса, Ражаб Тоййиб Эрдўғон амалда ижро ҳокимиятининг ягона раҳбарига айланади.
Изоҳ (0)