Чеченистон ҳуқуқ-тартибот идоралари бир неча йил ичидаги энг йирик махсус операция давомида ИШИД билан боғлиқ жангарилар тармоғини йўқ қилди. Бу ҳақда Шимолий Кавказ федерал округи куч тизимларидаги манба маълум қилди, дея хабар беради «Ведомости».
Манбага кўра, махсус операция Курчалой ва Шали туманларида ўтказилди ҳамда бир неча ўнлаб жангари, шунингдек, уларнинг шериклари қўлга олинди.
Чеченистон раҳбари Рамзан Қодиров 4 нафар жангари ўлдирилгани ва бири қўлга олинганини билдирди. Операция чоғида куч тизимлари ҳодими ҳалок бўлди.
ИШИД экстремистик гуруҳи жаҳоннинг бир қатор мамлакатлари ва халқаро ташкилотлар томонидан «террорчилик ташкилоти» деб топилган.
Изоҳ (0)