Афғонистондаги «Толибон» ҳаракати томонидан гаровда ушлаб турилган АҚШ ва Австралиянинг икки фуқароси сайланган президент Дональд Трампга уларнинг озод этилишида кўмак беришни сўраб, мурожаат қилди. Бу ҳақда «ТАСС» хабар бермоқда.
Гаровдагиларнинг мурожаати акс этган видеоёзув 1 январда тасвирга туширилгани билдирилмоқда. У 2016 йил августида ўғирлаб кетилган Кобулдаги Америка университети профессорлари тақдирига оид биринчи маълумот бўлди. Кевин Кинг ва Тимоти Викс Трампга асир олганларни алмашишни бошлашни, бу уларнинг озод бўлишига олиб келиши ҳақидаги илтимос билан мурожаат этди.
Associated Press тахминига кўра, гаровдагилар ҳибсда сақланаётган сафдошларини чиқариб олишни кўзлаётган жангарилар томонидан тузилган матнни ўқиб берган бўлиши мумкин.
Диққат, диққат! «Дарё»нинг Telegram’даги расмий канали — «Toshqin ‘Daryo’» (@toshqindaryo)га обуна бўлиб, янгиликлардан овозли кўринишда баҳраманд бўлишингиз мумкин.
Изоҳ (0)