Дайвер Керри Дэниэл дунёдаги энг хавфли йиртқичлардан бири — кулранг акуланинг ҳужуми қурбонига айланишига бир баҳя қолди, деб ёзади TJournal.
Ҳодиса Австралиянинг Шимолий Квинсленд соҳилларида юз берди. Daily Mail нашрининг маълум қилишича, 35 ёшли эркак илк бор йиртқич ҳужумига дуч келган.
Дайвернинг ҳикоя қилишича, у 50 метрча масофада бир нечта акулани кўриб қолган ва улардан бири унга қараб суза бошлаган. Ўзини йўқотиб қўймаган Дэниэл йиртқичнинг оғзига гарпунни улоқтирган. Шундан сўнг акула секин-аста узоқлашган.
Диққат, диққат! «Дарё»нинг Telegram’даги расмий канали — «Toshqin ‘Daryo’» (@toshqindaryo)га обуна бўлиб, янгиликлардан овозли кўринишда баҳраманд бўлишингиз мумкин.
Изоҳ (0)