Ғарбий Австралияда жойлашган Мура тумани маъмурияти ҳудуддаги йўллардан бирини асфальтлаш жараёни акс этган видеони эълон қилди.
Маъмуриятнинг Facebook’даги саҳифасида улашилган оригинал видео ҳозиргача 13 миллион марта кўрилган, айни вақтда, YouTube ва бошқа видеосервисларда ҳам бу видео фаол айланмоқда.
Қайд этишларича, видеода кўрсатилган жой — икки кун ичида таъмирланган ва қайта тикланган 4,9 километрлик йўлнинг бир бўлаги. Мазкур ишлар учун 443 минг доллар сарфланган.
Диққат, диққат! «Дарё»нинг Telegram’даги расмий канали — «Toshqin ‘Daryo’» (@toshqindaryo)га обуна бўлиб, янгиликлардан овозли кўринишда баҳраманд бўлишингиз мумкин.
Изоҳ (0)