Piko-Taro мусиқачиси ролида чиқувчи япониялик ҳажвчи Косака Даимао «I Like OJ» деб номланган янги қўшиқ чиқарди. Унда Piko-Taro апелсин шарбатини жуда яхши кўриши ва бошқа ичимликларни ёқтирмаслиги ҳақида куйлайди, деб ёзади Meduza.
Бахтга қарши, «I Like OJ» қўшиғи Piko-Taro’нинг ручка-ананас-олма-ручка ҳақидаги қўшиғи каби жўшқин ва юқумли бўлиб чиқмади. Шунга қарамай, бу қўшиққа бағишланган муваққат қаҳвахона ҳам барибир очилса керак.
Диққат, диққат! «Дарё»нинг Telegram’даги расмий канали — «Toshqin ‘Daryo’» (@toshqindaryo)га обуна бўлиб, янгиликлардан овозли кўринишда баҳраманд бўлишингиз мумкин.
Изоҳ (0)