АҚШнинг сайланган президентининг қизи Иванка Трамп Trump Organization оилавий компанияси вице-президенти лавозимидан истеъфога чиқиб, оиласининг Вашингтонга жойлашиб олишига эътиборини қаратмоқчи, деб ёзади «ТАСС» The New York Times’га таяниб.
Нашр маълумотларига кўра, Иванкага «ҳеч бўлмаганда, ҳозирча» отасининг бўлажак маъмуриятидан ёки Оқ уй маслаҳатчилари штатидан иш ўрни қидиришмайди.
Иванканинг турмуш ўртоғи Жаред Кушнер давлат раҳбари бош маслаҳатчиси лавозимига тайинланди. У Республикачилар партияси Миллий қўмитаси раиси Райнс Прибес ва Стивен Беннон билан яқин доирада ишлайди, улар тегишли равишда Оқ уй ходимлари аппарати раҳбари ва Американинг 45-президентининг асосий сиёсий масалаҳатчисига айланади.
Кушнер маъмуриятдаги фаолияти давомида маошдан воз кечишга қарор қилди.
Изоҳ (0)