Хитойнинг ўнга яқин ҳарбий самолётлари 9 январь куни Чежудо оролидан жануброқ ва Иодо оролидан ғарброқдан Корея Республикаси ҳаво ҳужумига қарши мудофаа тизимининг идентификация ҳудуди орқали учиб ўтди. Бу ҳақда KBS телеканали мамлакат миллий мудофаа вазирлигидаги манбасига таяниб маълум қилди, деб ёзади «ТАСС».
«Ҳар қандай ҳаво кемалари ушбу ҳудудни кесиб ўтишдан олдин Жанубий Корея томонидан тегишли рухсатномага эга бўлиши керак. Аммо Хитой самолётлари ҳеч қандай сўров жўнатмади», — дейилади репортажда.
Канал маълумотларига кўра, Корея Республикаси ҳаво ҳудудига бостириб кирилиши 9 январь куни Тошкент вақти билан 11:00 гача бир неча марта қайд этилган. Жанубий Корея ҳарбий-ҳаво кучлари ўнта F-15K ва КF-16 қирувчиларини ҳавога кўтарди, улар ҳаво ҳужумига қарши мудофаанинг идентификация ҳудудидан қоидабузарларни сиқиб чиқарди. Корея ҳарбийлари Хитой томонини ҳаво чегараси бузилиши ҳолати ҳақида хабардор қилди.
Изоҳ (0)