АҚШ савдо вазирлиги Туркиядаги икки компания ва уч жисмоний шахсга нисбатан Эрон билан алоқалари учун санкциялар жорий қилди. Бу ҳақда «ТАСС» хабар бермоқда.
Вазирлик билдирувига кўра, Мурод Тошқирон ва «Композит кимё» компанияси Эронга АҚШда ишлаб чиқарилган юқори сифатли углерод толаси экспорт қилгани учун «қора рўйхат»га киритилди.
Шунингдек, Рашид Товон, Фуля Оғузтурк ва «Рамор груп» компанияси «Эронга ҳарбийлар фойдаланиши учун Америка маҳсулотлари харид қилиниши ёки етказиб берилишига алоқадорлиги» учун санкцияларга дуч келди.
Санкциялар юқоридаги шахслар ва компанияларга АҚШ экспорт лицензиялари берилиши рад этилишини кўзда тутади.
Диққат, диққат! «Дарё»нинг Telegram’даги расмий канали — «Toshqin ‘Daryo’» (@toshqindaryo)га обуна бўлиб, янгиликлардан овозли кўринишда баҳраманд бўлишингиз мумкин.
Изоҳ (0)