Эрон мамлакат ядро дастури бўйича келишувнинг барча қатнашчилари розилиги билан Россиядан бойитилмаган уран туркумини олади. Бу ҳақда «ТАСС» хабар бермоқда.
Associated Press манбалари бўлган икки юқори мартабали дипломатга кўра, АҚШ ва яна 5 давлат розилик берган операция 116 тонна бойитилмаган уран етказиб берилишини кўзда тутади. Мазкур туркум Эрон томонидан Россия, АҚШ ва Уммонга берилган 70 тонна оғир сув учун ўзига хос товон эканлиги билдирилмоқда.
Эронга етказиб берилган уран 25 йил давомида МАГАТЭ назорати остида бўлади. Мамлакат хом ашёни қайси мақсадларда ишлатишига аниқлик киритилмаган.
Диққат, диққат! «Дарё»нинг Telegram’даги расмий канали — «Toshqin ‘Daryo’» (@toshqindaryo)га обуна бўлиб, янгиликлардан овозли кўринишда баҳраманд бўлишингиз мумкин.
Изоҳ (0)