Венесуэла мухолифат парламенти 9 январь, душанба куни президент Николас Мадуро ўз мажбуриятларини бажармагани учун лавозимини тарк этган деб эълон қилди. Бу ҳақда «РИА Новости» хабар берди.
Ушбу қарорни ёқлаб кўпчилик депутатлар — 106 киши овоз берди. Ҳукуматпараст депутатлар овоз бериш бошланган вақтда зални тарк этди.
El Nacional қайд этишича, депутатлар конституциянинг 233-моддаси доирасида ҳаракат қилган, у, хусусан, президент ўз лавозимида йўқ деб топилса, давлат раҳбарлигига янги сайловлар белгиланишини кўзда тутади.
Изоҳ (0)