Венесуэла Олий суди Венесуэла парламенти — Миллий ассамблеянинг ҳеч қандай резолюциялари мамлакат президентининг ўз лавозимидан бўшатилишига олиб кела олмаслигини маълум қилди, деб ёзади «Газета.ru» суднинг расмий баёнотига таяниб.
Суд таъкидлашича, мамлакат конституциясига мувофиқ, парламент президентни истеъфога чиқариш ваколатига эга эмас. Шунингдек, суд парламент аъзоларидан президентга нисбатан импичмент ҳақидаги резолюцияни тузишдан тийилишни сўради.
Бундан ташқари, мамлакат Олий суди сиёсий ихтилофларни ҳал этиш учун музокаралар муҳимлигини қайд этди.
Аввалроқ Венесуэла мухолифат парламенти президент Николас Мадуро ўз мажбуриятларини бажармагани учун лавозимини тарк этган деб эълон қилган эди.
Изоҳ (0)