Япония ҳукумати тахтга янги императорнинг ўтириши маросимини 2019 йил 1 январда ўтказмоқчи, деб ёзади «Газета.ru» «Санкей»га таяниб. У эса ўз навбатида манбаларига таянмоқда.
Бундай имкониятни кўзда тутадиган қонун лойиҳасини шу йилнинг май ойида тақдим этиш режалаштирилмоқда.
Япониянинг амалдаги императори Акихито тахтдан воз кечишни исташига шама қилди. 83 ёшли император ўрнини унинг тўнғич ўғли Нарухито эгаллайди.
Япония конституцияси тахтдан воз кечишни назарда тутмайди, шу туфайли Япония ҳукумати тузатишларни тайёрламоқда.
Изоҳ (0)