Хитойда ўтган йили вазирлар даражасидаги 48 нафар мансабдор коррупцияда гумон қилиниб, текширила бошлаган. Бу ҳақда ХХР Олий халқ прокуратурасига таяниб, «ТАСС» хабар берди.
Прокуратура хабарида таъкидланишича, текширувлар Ляонин провинциясининг Хитой коммунистик партияси қўмитаси собиқ котиби Ван Мин, Давлат статистика бошқармаси собиқ бошлиғи Ван Баоан ва Пекин ХКП қўмитаси котиби собиқ ўринбосари Люй Сивенга нисбатан бошланган.
Олий халқ прокуратураси ўтган йили, шунингдек, бошқа қатор мансабдорларга ҳам айбловлар эълон қилган. Айбловлар жами 48 нафар амалдорга нисбатан илгари сурилган.
Изоҳ (0)