АҚШ Давлат котиби Жон Керри ABC News’га берган интервьюсида Дональд Трампнинг Twitter’даги постларини танқид қилди ва у келгусида коммуникациянинг бошқа турларини танлашига умид билдирди. Бу ҳақда «Интерфакс» хабар бермоқда.
Мен ташқи сиёсат ҳақида Twitter’да баёнотлар бермайман. 140 рамздан иборат хабар турли-туман вариантларни кўриб чиқишдан иборат вазифани уддалашга ёрдам беришига унчалик ишонмайман. Президент инаугурациядан кейин қандай коммуникацияларни афзал кўриши асосан маъмуриятига боғлиқ бўлади.Маълумот учун, Трамп 20 январдан кейин амалдаги маъмуриятнинг 13 миллион фойдаланувчиси бўлган @POTUS аккаунтига эга бўлади.Жон Керри, АҚШ ташқи сиёсий идораси раҳбари
Диққат, диққат! «Дарё»нинг Telegram’даги расмий канали — «Toshqin ‘Daryo’» (@toshqindaryo)га обуна бўлиб, янгиликлардан овозли кўринишда баҳраманд бўлишингиз мумкин.
Изоҳ (0)