Польша собиқ президенти Лех Валенсанинг ўғли Пшемислав Гданскдаги уйида ўлик ҳолда топилди, деб ёзади «Корреспондент.net».
43 ёшли Валенсанинг жасадини унинг ўғли топиб олган ва тез ёрдам чақирган.
Эркакнинг танасида шикастланишлар аниқланмади. Экспертларнинг дастлабки хулосасига кўра, унинг ўлимига учинчи шахслар алоқадор эмас.
Польша собиқ президенти Лех Валенсанинг саккиз фарзанди — тўрт ўғли ва тўрт қизи бор.
Изоҳ (0)