Саудия Арабистони ички ишлар вазирлиги пойтахт Ар-Риёд шимолида ИШИДга мансублиги тахмин этилган икки террорчи йўқ қилинганини билдирди. Бу ҳақда «РБК» хабар бермоқда.
Вазирликка кўра, террорчилар отишма давомида ўлдирилди. Улар истиқомат қилган уйда худкуш камари, қурол ва ўқ-дорилар топилди. Шунингдек, бомба тайёрлаш учун ишлатиладиган ашёлар борлиги аниқланди.
Отишма давомида полиция зобити жароҳат олди.
ИШИД экстремистик гуруҳи жаҳоннинг бир қатор мамлакатлари ва халқаро ташкилотлар томонидан «террорчилик ташкилоти» деб топилган.
Изоҳ (0)