Бағдод бозорида автомобиль портлатилиши учун жавобгарликни ИШИД зиммасига олди. Бу ҳақда «Ведомости» хабар бермоқда.
Теракт қурбонлари ҳақида турлича маълумот берилмоқда. Reuters’га кўра, жами 13 киши ҳалок бўлди. Sky News Arabia олти киши ҳалок бўлгани, ўн киши яраланганини билдирди.
ИШИД экстремистик гуруҳи жаҳоннинг бир қатор мамлакатлари ва халқаро ташкилотлар томонидан «террорчилик ташкилоти» деб топилган.
Изоҳ (0)