Ироқ пойтахтида 8 январь, якшанба куни рўй берган иккинчи портлаш оқибатида ўн киши ҳалок бўлди, ўнлаб киши жароҳатланди. Бу ҳақда «РБК» хабар бермоқда.
Портлаш шаҳарнинг шарқий қисмидаги бозорда содир бўлди. Портловчи қурилмани террорчи-худкуш ҳаракатга келтирди.
Эслатиб ўтамиз, шу куни шаҳарнинг шиалар яшайдиган ҳудудидаги сабзавот бозорида рўй берган портлашда 13 киши қурбон бўлди, теракт учун жавобгарликни ИШИД зиммасига олди.
ИШИД экстремистик гуруҳи жаҳоннинг бир қатор мамлакатлари ва халқаро ташкилотлар томонидан «террорчилик ташкилоти» деб топилган.
Изоҳ (0)